Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўрсата бошлади. Бу миссионер Малpтада кўнгилли бўлиб шуғулланар ва босмахонага бошчилик қиларди. 1827 йили Байрутга келди. Лекин бир йил ҳам ўтмасдан, у мусулмонлардан чўчий бошлади ва ишнинг муваффақиятсизлигидан зерикиб, яна Малpтага қайтиб кетди. Кейин 1834 йили яна Байрутга келди ва хотини билан аёллар учун мактаб очди. Унинг олдида майдон кенгайди. У ўз ҳаётини хусусан Байрутда, умуман эса бутун Шом ўлкасида ишлашга бағишлади. Шундай қилиб, бу меҳнатларнинг барчаси миссионерлик ҳаракатларини юргизиб юборишга ёрдам берди. Иброҳим бошо Мисрдаги (Францияда қўлланадиган бошланғич таълим программаларидан олинган) таълим программасидан кўчирилган бошланғич таълим программасини Сурияда татбиқ қилиши миссионерлар учун қулай фурсат бўлди. Улар бу фурсатни ғанимат билиб, таълим ҳаракатига миссионерлик нуқтаи назаридан ўз ҳиссаларини қўшишди. Кейин матбаачилик ҳаракати ёйилди. Бу билан миссионерлик ҳаракати кучайди ва таълим ҳаракатида очиқ иштирок эта бошлади. Улар ўз фаолиятлари орқали диний эркинлик номи билан Исломий Давлат фуқаролари ўртасида ўзаро адоват қўзғата олишди. Мусулмонлар, насронийлар ва дурузлар ўртасида ақидага боғланиб кетадиган диний фаолиятни вужудга келтиришди.


Иброҳим бошо 1840 йили Шомдан кетгач, у ерда нотинчлик, қонунга бўйсунмаслик ва тартибсизликлар кенг тарқалди. Одамлар ўртасида бўлиниш кучайди. Чет эл делегациялари, хусусан миссионерлик жамиятлари аъзолари Усмоний Давлатнинг Шомда нуфузи заифлашиб қолганидан фойдаланиб, халқ орасида фитна ўтини ёқа бошладилар. Натижада 1841 йили Ливан тоғларида насронийлар ва дурузлар ўртасида қонли тўқнашувлар юз берди ва катта кўнгилсизликларни келтириб чиқарди. Ҳатто Усмоний Давлат - ажнабий давлатлар таъсирида - Ливан учун янги низом ишлаб чиқишга мажбур бўлди. Бу низомга кўра, у икки қисмга ажратилиб, бирида насронийлар, иккинчисида дурузлар ҳукмронлик қиладиган бўлди. Ҳар икки қисм учун ҳам ҳоким тайинланди. Бу билан давлат бу икки тоифа ўртасидаги тўқнашувларни тинчлантиришни хоҳлаган эди. Лекин бу низом табиий бўлмагани учун наф бермади. Англия ва Франция бу ихтилофларга аралашишди. Ҳокимлар қачон фитнани тинчлантиришга ҳаракат қилишса, Англия ва Франция уни яна алангалатиб юборар эди. Инглиз ва французлар тоифалар ўртасидаги бу нотинчликларни Ливан ишларига аралашиш учун баҳона қилишди. Французлар морунийлар тарафига, инглизлар эса дурузлар тарафига ўтишди. Бу нарса 1845 йили нотинчликлар яна ҳам даҳшатли тус олишига сабаб бўлди. Черков ва ибодатхоналарга ҳам тажовуз қилинди. Талон-тарож, дорга осиш, ўлдириш каби ёвузликлар авж олди. Бу ҳол Усмоний ҳукуматни ташқи ишлар нозирини Ливанга юборишга мажбур қилди. Унга фитнани

 

133-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203